Комиловнинг Олий судга чидамаган саломатлиги Конституциявий судда ишлашга етадими?

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди таркибига етти нафар янги судья сайланди. Олий Мажлис Сенатининг бугун, 10 август куни ўтказилган ўттизинчи ялпи мажлисида шундай қарор қабул қилинди.

Қайд этилишича, амалдаги Конституциявий суд таркибининг қонун билан белгиланган амал қилиш муддати жорий йилнинг август ойида тугайди. Шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тақдим этилган Конституциявий суднинг янги таркиби Сенат ялпи мажлисида кенг муҳокама қилинган.

Сенаторлар томонидан маъқулланган Конституциявий суд судьялигига номзодлар юзасидан Сенатнинг тегишли қарори қабул қилинди. Бунда янги сайланган таркиб Конституциявий суднинг амалдаги таркиби ўз фаолиятини якунлаганидан сўнг ишга киришиши белгиланди.

Қайд этиш керакки, Ўзбекистон Президенти Конституциявий суд судьялигига қуйидаги номзодларни кўрсатганди:

•    Жанагул Исмайловна Балкибаева;
•    Аскаржон Бойисович Гафуров;
•    Кароматжон Худайбергеновна Давлетова;
•    Рахат Аминбаевич Исмайлов;
•    Абдуманноб Кузиевич Рахимов;
•    Акмал Эргашевич Рахманов.

Шунингдек, Президент Конституциявий суд судьяси вакант лавозимига Козимжон Фозилович Комилов номзодини кўрсатганди.

Сенатнинг аввалги ялпи мажлисдан роппа-роса 5 кун ўтиб ўтказилган навбатдаги фавқулодда ялпи мажлисда фақат судьялар масаласи, жумладан Олий суд раиси Комиловнинг кутилган истеъфоси кўрилгани етмагандек, унда Комилов саломатлиги сабабли лавозимидан кетаётгани айтилган. Хўш, Комилов нега бир йўла нафақага чиқиб қўя қолмади? Унинг Олий суд раиси лавозимида ишлашга дош бермайдиган саломатлиги Конституцион судда ишлашга чидамлими? Масаланинг бошқа томони ҳам бор. Комиловнинг саломатлигидаги муаммо унинг ишдан кетишигача олиб борадиган даражада жиддий экан, нега у икки ой аввал номзоди яна беш йилга Олий суд раислигига кўриб чиқилаётган вақтда буни рад этмади? Ҳозирча бу саволлар ёпиқлигича қолмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Конституциявий суд

Баҳолаганлар

227

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг