Комилов Хитойга боради

Жамият

image

Шу йилнинг 19-20 август кунлари Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Хитой Халқ Республикасига расмий ташрифни амалга оширади.

Ташриф дастурида Хитой Халқ Респубикаси раиси ўринбосари Ван Цишан ва Давлат кенгаши аъзоси, ташқи ишлар вазири Ван И билан учрашувлар кўзда тутилган.

Ўзбекистон ТИВ раҳбари мамлакатнинг Пекин шаҳридаги элчихонаси янги биносининг очилиш маросимида ҳам иштирок этади.

Эслатиб ўтамиз, Абдулазиз Комилов бугун,17 август куни Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов билан учрашди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

6

Рейтинг

2.6

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг