Комилов Чавушўғли билан Афғонистондаги вазиятни муҳокама қилди

Жамият 4040
image

Бугун, 17 август куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Aбдулазиз Комилов Туркия Республикаси Ташқи ишлар вазири Мавлуд Чавушўғли билан телефон орқали мулоқот қилди. Бу ҳақда ТИВ Матбуот хизмати хабар берди.

Суҳбат чоғида Ўзбекистон-Туркия ҳамкорлигининг турли масалалари муҳокама қилинди. Минтақавий сиёсатнинг айрим жиҳатлари, жумладан, Aфғонистондаги вазият юзасидан фикр алмашган.

Шунингдек, Aбдулазиз Комилов туркиялик ҳамкасбига Туркияда яқинда юз берган табиий офатлар ва кўплаб инсонларнинг ҳалок бўлгани муносабати билан ҳамдардлик билдирган.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 117
Рейтинг: 3
t
×