Комилов Бердимуҳамедов билан учрашди
Жамият
−
17 Август 2019
2588Аввалроқ, Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов ташқи ишлар идоралари раҳбарлари даражасидаги маслаҳатлашувларнинг навбатдаги раундида иштирок этиш учун амалий ташриф билан Туркманистонга бориши ҳақида хабар берган эдик.
Абдулазиз Комилов Туркманистонга ташрифи давомида мамлакат Президенти Гурбангули Бердимуаҳамедов томонидан қабул қилинди. Бу ҳақда ТИВ Матбуот хизмати хабар берди.
Вазир биринчи Каспий иқтисодий форумининг муваффақиятли ўтгани муносабати билан Туркманистон Президентига Ўзбекистон раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг оташин саломи ва самимий табрикларини етказди. Мазкур форумда Ўзбекистон Бош вазири раҳбарлигидаги делегация иштирок этди.
Мулоқот чоғида икки томон кун тартибининг асосий масалалари, кўп қиррали Ўзбекистон-Туркманистон алоқаларини яна ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди.
Таъкидланганидек, икки мамлакат раҳбарларининг қатъий сиёсий иродаси сабаб Ўзбекистон ва Туркманистон ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик фаоллашмоқда. Биринчи ярим йиллик якунларига кўра савдо айланмаси 257 миллион АҚШ долларини ташкил этди. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 2,8 марта кўп ҳисобланади.
Суҳбат давомида БМТ, МДҲ, Оролни қутқариш халқаро жамғармаси ҳамда бошқа глобал ва минтақавий ташкилотлар доирасидаги алоқаларга доир масалалар юзасидан ҳам фикр алмашилди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь