“Коля Қирғиз”га алоқадор 50 га яқин божхона ходими ишдан олинди
World
−
18 October 2023 12870 1 minute
Қирғизистон божхона хизматининг 50 га яқин ходими маҳаллий жиноий авторитет Қамчи Кўлбоевга алоқадорлиги туфайли ишдан бўшатилди. Бу ҳақда Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси матбуот маркази хабар берди.
Маълум қилинишича, Қирғизистон божхона хизматида махсус текширув ўтказилиб, тизимда “Коля Қирғиз” ва мамлакат раисининг собиқ ўринбосари Раийбек Матраимовга алоқадор бўлган шахслар борлиги аниқланган.
“Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси томонидан давлат органлари ва идораларидаги нопок ходимларни аниқлаш ва уларга чек қўйиш ишлари давом эттирилади. Юқоридаги ҳуқуқбузарликларга алоқадор бошқа ходимлар ҳам текширилмоқда”, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 4 октябрь куни қирғизистонлик криминал авторитет Қамчибек Кўлбоев (“Коля Қирғиз”) Бишкекда қўлга олинаётганда мамлакат Миллий хавфсизлик ходимлари томонидан отиб ўлдирилганди. Шундан сўнг, Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раҳбари Қамчибек Ташиев Тўқмоқ шаҳрида қўмитанинг янги биноси очилишида қатнашиб, жиноятчиларга қарата “биттаси бош кўтарса, ўша бошни чопиши”ни айтганди. Евроосиё таҳлилий клуби раҳбари, халқаро сиёсатшунос Никита Мендкович эса Қамчибек Ташиев Қирғизистоннинг навбатдаги президенти бўлиши мумкинлигини прогноз қилди.
Live
AllBloger Aziz Hakimov 4 yilga qamaldi
11 August
Putin hech narsadan qo'rqmasligini aytdi
11 August