Колумбияда машина портлади. Ўнлаб одам жароҳатланди 

Олам

image
0:00
0:00
download

Колумбиянинг Коринто муниципалитетида жойлашган шаҳар ҳокимлиги биноси яқинида машина портлади. Портлаш натижасида 17 киши жароҳат олди. Бу ҳақда маҳаллий "El Tiempo" газетаси хабар берди.  

Полиция машинада портловчи моддалар бўлгани ҳамда у полиция бўлими ва шаҳар ҳокимлиги биноси ўртасида турганини тасдиқлаган. 

Жабрланганлар турли даражадаги тан жароҳатлари олган, улар шифохонага етказилган. 

Колумбия Президенти Иван Дук Маркес портлаш айбдорларига мурожаат қилиб, "терроризм қўрқоқларнинг қуроли" эканини айтган. 

У Мудофаа вазири Диего Моланога воқеанинг ҳар бир фактини баҳолашни ва ушбу жиноий ҳаракат учун жавобгарларни қидиришни буюрганини қўшимча қилган.


Мақола муаллифи

Теглар

бомба Колумбия

Баҳолаганлар

23

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг