Колумбияда икки ҳарбий самолёт тўқнашди (видео)
Олам
−
02 Июль 2023
7311Колумбия Ҳарбий-ҳаво кучларининг иккита A-27 Super Tucanos самолёти ҳарбий база яқинида тўқнашиб кетди. Бу ҳақда “Semana” хабар берди.
Маълумотларга кўра, тўқнашув оқибатида учувчилардан бири ҳалок бўлган. Иккинчиси жиддий жароҳат олмаган, шифокорлар унга ёрдам беришмоқда.
Самолётлар ўқув парвози вақтида Боготадан жануби-шарқда осмонда учаётганда тўқнашиб кетган. Нашр томонидан эълон қилинган видеода бир самолёт Апиай қишлоғидаги учиш-қўниш йўлаги яқинида, иккинчиси учиш-қўниш йўлагидан 1 км узоқликда қулаганини кўриш мумкин.
Воқеа жойига текширув ўтказиш учун инспекция жўнатилган.
Super Tucano – енгил турбовинтли ҳужумчи самолёт бўлиб, Бразилиянинг Embraer компанияси томонидан ишлаб чиқарилган. Бу самолётдан Бразилия, Колумбия, Нигерия, Чили ва бошқа мамлакатларда фойдаланилади.
LiveБарчаси