Колумбияда 40 кун олдинги самолёт ҳалокатидан тирик қолган болалар топилди

Олам

image

Бир ойдан кўпроқ вақт олдин Колумбиядаги Амазон ўрмонида самолёт ҳалокатидан омон қолган тўрт нафар бола тирик топилди. Бу ҳақда BBC нашри хабар берди.

Колумбия Президенти Густаво Петро 13, 9, 4 ва 1 ёшли ака-укаларнинг қутқарилиши бутун мамлакат учун қувонч эканини айтган.

“Улар тарихда қолади. Бу болалар бугун тинчлик ва Колумбия фарзандларидир”, дея таъкидлаган давлат раҳбари.

Йўқолган болалар ўнлаб аскарлар ва маҳаллий аҳоли иштирокидаги улкан қутқарув операцияси натижасида топилган.

Келтирилишича, болалар сувсаб, уларнинг баданини ҳашаротлар чақиб ташлаган, аммо уларнинг ҳаётига ҳеч нарса таҳдид солмаган. Болаларнинг барчаси маҳаллий ҳинду қабилаларидан бирига мансуб ва ёввойи табиат билан мулоқот қилиш қобилиятига эга бўлгани учун тирик қолган.

Топилган болалар мамлакат пойтахти Боготага олиб кетилган, тез ёрдам машиналари уларни кейинги тиббий ёрдам учун шифохонага етказган.

Маълум қилинишича, бир ойдан кўпроқ вақт олдин, яъни май ойи бошида бортида саккиз киши бўлган енгил моторли самолёт Колумбияда ҳалокатга учраган. Бир неча кундан кейин ҳарбийлар ҳалокат жойини аниқлаган. Самолёт вайроналари орасидан катталарнинг жасадлари топилган, бироқ болаларнинг излари йўқ бўлган.


Мақола муаллифи

Теглар

самолёт Колумбия

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made