Колумбия Президентининг ўғли гиёҳванд моддалар савдосида гумонланиб ҳибсга олинди

Олам

image

Колумбия бош прокурори мамлакат Президенти Густаво Петронинг ўғлини пул ювиш ва ноқонуний бойиб кетишда гумон қилиб ҳибсга олди. Бу ҳақда BBC хабар берди.

 Маълумотларга кўра, Атлантико провинциясидан бўлган сиёсатчи Николас Петро наркотик савдогарлари томонидан маош олгани ва бу пуллар отасининг сиёсий қадамлари ва сайловолди кампаниясини молиялаштиришга сарфлангани ҳақидаги айбловлар билан қўлга олинган. Николас Петро айбловларни рад этган.

Тергов доирасида кичик Петронинг собиқ рафиқаси ҳам ҳибсга олинган.

Қайд этилишича, мамлакат Президентининг ўзи март ойида прокурорларга ўғлини тергов қилишни буюрган. 

Президент Петро ижтимоий тармоқларда агар фарзандларидан бири қамоққа тушса хафа бўлишини айтган, бироқ айни пайтда тергов жараёнига аралашмаслигини қўшимча қилган.

“Ўғлимга омад ва куч-қувват тилайман. Бу воқеалар унинг феъл-атворини жиловласин ва хатолари ҳақида ўйласин”, дейди Петро.

Мутахассисларнинг фикрига кўра, дунёдаги кокаиннинг ярмидан кўпини ишлаб чиқарадиган Колумбияда нафақат мафия, балки қуролли исёнчи гуруҳлар ҳам бутун дунё бўйлаб, жумладан, АҚШ ва Европада гиёҳванд моддаларни ишлаб чиқариш ва истеъмолчиларга етказиб беришда фаол иштирок этмоқда. 

Президент Петро қуролли исёнчи гуруҳлар ва наркотик картеллари билан келишувлар орқали тинчликни таъминлашга ёки қуролларни топширишни таъминлашга ваъда берган.


Мақола муаллифи

Теглар

гиёҳванд моддалар Колумбия Густаво Петро

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг