Коллеж ва техникумларда контракт нархлари белгиланди

Жамият

image

2020/2021 ўқув йилидан бошлаб коллежлар ва техникумларда тайёрлов йўналишлари кесимида тўлов-контракт асосида бир ўқувчини ўқитиш қиймати микдорлари тасдиқланди. Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги хабар берди.

Унга кўра, 

•    Соғлиқни сақлаш, Педагогика, Бизнес ва бошқарув, Санъат, Ижтимоий таъминот, Хизмат кўрсатиш, Журналистика ва ижтимоий ахборот йўналишлари учун – меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 6,2 баробарида;

•    Табиий фанлар, Транспорт, Муҳандислик иши, Алоқа ва ахборотлаштириш, телекоммуникация технологиялари, Компьютер технологялари ва информатика, Гуманитар фанлар (телевидение йўналиши) йўналишлари – меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 6,0 баробарида;

•    Қишлоқ хўжалиги ирригацияси ва мелиорацияси, Қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалиги, Ишлаб чиқариш ва қайта ишлаш тармоқлари, Архитектура ва қурилиш, Ҳаётий фаолият хафвсизлиги, Қишлоқ хўжалиги техникаси, Ветиринария, Атроф муҳит муҳофазаси йўналишлари – меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 5,8 баробарида.

Меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорлари оширилганда тўлов-контракт қиймати миқдорлари навбатдаги ўқув семестри бошида мос равишда оширилади.


Мақола муаллифи

Теглар

контракт

Баҳолаганлар

505

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг