Когон магистрал газ қувурлари бошқармасида ёнғин юз берди
3-саҳифа
−
11 Июнь 2022 8116 1 дақиқа
Бугун, 11 июнь куни Бухоро вилояти Когон шаҳар газчилар қўрғонида жойлашган “Когон магистрал газ қувурлари” бошқармасида ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда вилоят ФВБга соат тахминан 04:10 да хабар тушган.
Шунга кўра 8 та ёнғин-қутқарув экипажи ва 2 та махсус техника воқеа жойига соат 04:13 да етиб борган ва ёнғин соат 05:50 да ўчирилган.
Ёнғин натижасида1-газ ҳайдаш ускунаси ёниб зарарланган.
Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ. Ҳозирда ёғинни келиб чиқиш сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь