Клинтондан Обамагача: Собиқ Президентлар афғонлар масаласида бирлашди

Олам 7848
image

АҚШнинг уч нафар собиқ Президенти – Билл Клинтон, Жорж Буш, Барак Обама Америкага эвакуация қилинган афғонистонлик қочқинларга ёрдам беришни режалаштирган ташкилотга қўшилди. Бу ҳақда “Азия-Плюс” нашри хабар бермоқда

Собиқ Президентлар ва уларнинг турмуш ўртоқлари жорий йилнинг 21 сентябрь куни “Welcome.US” — нотижорат ташкилотлар, корхоналар ва бошқа уюшмалар, шунингдек, жисмоний шахслар коалицияси тадбирида иштирок этади. 

Маълум қилинишича, ташкилот АҚШга эвакуация қилинган ўнг минглаб афғонларга ёрдам бериш учун ресурс ҳамда кўнгиллилар гуруҳини жалб қилган. 

“Минглаб афғонлар дунё хавфсизлиги йўлида биз билан елками-елка туришди. Энди эса уларнинг ўзи ёрдамга муҳтож”, дейди Жорж Буш ва Лора Буш.

Маълумот учун, коалицияни 280 дан ортиқ шахслар ва ташкилотлар, жумладан Microsoft ва Starbucks каби йирик компаниялар қўллаб-қувватламоқда.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 17 августидан буён АҚШ Афғонистондан умумий ҳисобда 60 мингга яқин одамни қабул қилиб олди. Эвакуация қилинганларнинг 17 фоизи – АҚШ фуқаролари ва доимий резидентлари. Қолганлари Америка армияси ва НАТО кучларига ёрдам бергани учун махсус визага эга бўлган афғонистонликлардир.

Диёра Абдураҳмoнова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 311
Рейтинг: 2.9
t
×