Клеопатра ва Антоний қабрининг тахминий манзили аниқланди

Interesting

image

Мисрдаги тарихчилар Марк Антоний ва Клеопатранинг йўқолган қабрини топишга жуда яқин турибди. Бу ҳақда “Mirror” нашри хабар берди

Мисрлик археолог Захи Хаваснинг сўзларига кўра, дахма Искандариядан 30 км узоқликдаги Тапосирис Магна минтақасида эканлиги тахмин қилинмоқда.

"Антоний ва Клеопатранинг узоқ вақтдан бери йўқолган қабри охир-оқибат топилади. Биз қабрнинг аниқ жойини аниқлашга жуда яқинмиз”, деди у.

Қидирув ишларида иштирок этаётган тарихчилар қабр деярли топилганига ишонмоқда.

 “Мен тез орада Антоний ва Клеопатра қабрини топишга умид қиламан. Улар бир қабрда дафн этилганига ишонаман”, деди археолог.

Маълумот учун, Клеопатра Мисрдаги Птолемейлар қироллигининг охирги ҳукмдори эди. Умумий қарашларга кўра, у  Марк Антоний билан бирга 39 ёшида ўз жонига қасд қилган. Аммо баъзилар унинг ўлдирилганига ишонади ва Клеопатранинг қабрини топиш буни исботлашга ёрдам беради, деб ҳисоблайди. 

Марк Антоний эса сиёсатчи ва генерал эди. Унга Римнинг шарқий вилоятлари, шу жумладан Клеопатра томонидан бошқариладиган Миср шоҳлиги берилган.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends

News on the topic