КХШТга аъзолик муаммоларни келтириб чиқаради – арманистонлик сиёсатчи

Олам

image

Арманистоннинг КХШТга аъзолиги бу мамлакатга ҳеч нарса олиб келмайди. Бу ҳақда кеча, 4 июнь куни Арманистон Хавфсизлик кенгаши котиби Армен Григорян Арманистон жамоат телевидениеси эфирида маълум қилди.

“2020 йилдан буён Озарбайжон томонидан Арманистонга қарши учта йирик ҳужум уюштирилди, бу ҳужумларда КХШТ Арманистонга ҳеч қандай ёрдам бермади. Шу боис Ереван Европа Иттифоқининг мониторинг миссиясини излашига тўғри келади. Учта ҳужумдан сўнг, ҳарбий блок деб аталадиган ташкилот Арманистонга фактларни аниқлаш миссиясини таклиф қилмоқда. Бу жиддий эмас”, деб таъкидлаган Григорян. 

Хавфсизлик Кенгаши котибининг таъкидлашича, КХШТга аъзолик маълум муаммоларни келтириб чиқаради, лекин ҳеч бўлмаганда Арманистоннинг бошқа давлатлар билан ҳамкорлигини чекламайди. Унинг сўзларига кўра, Ереван қурол сотиб олиш масаласида Ғарбдаги ҳамкорлари билан фаол ишламоқда. 

“Биз мавжуд воқеликни кўряпмиз. Ропссия-Украина уруши ортидан Россиянинг қурол экспорт қилиш имконияти унчалик катта эмаслигини ҳисобга олдик. Биз бошқа ресурсларни қидириш йўлидан бордик. Кўплаб мамлакатлар билан қурол сотиб олиш масаласида қизғин муҳокамалар олиб борилмоқда”, дея тушунтирган Армен Григорян.


Мақола муаллифи

Теглар

Арманистон КХШТ

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made