КХШТ кузда Ўзбекистонга қўшни уч давлатда машғулотлар ўтказади
Олам
−
16 Май 2022
9896Коллектив Хавфсизлик Шартномаси Ташкилотига аъзо давлатлар жорий йилнинг кузида Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистонда бир қатор қўшма машғулотлар ўтказиш ниятида. Бу ҳақда Россия Президенти Владимир Путин бугун, 16 май куни Ташкилотнинг Москвада бўлиб ўтган саммитида айтиб ўтди.
Унинг сўзларига кўра, КХШТ кучларини замонавий қурол-яроғ ва техника билан таъминлаш, ҳарбий контингентларнинг тезкор мувофиқлигини ошириш, ҳарбий тузилмалар ва махсус хизматларнинг биргаликдаги ҳаракатларининг уйғунлигини такомиллаштириш зарур.
“Жорий йилнинг кузида ташкилотимизнинг Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистонда бир қатор қўшма машғулотларини ўтказиш режалаштирилган. Ишончим комилки, бу тадбирлар жанговар шайликни, давлатларимиз ҳарбий тузилмаларининг мувофиқлик даражасини оширишга хизмат қилади”, дейди у.
Путиннинг таъкидлашича, КХШТ орқали ўтказилаётган тренинглар давомида тегишли масалалар доимий асосда ишлаб чиқилмоқда ва ўтказиш амалиётини кенгайтириш режалаштирилган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь