КХШТ кучлари Қозоғистонда нима қилаётгани ҳақида маълумот берилди

Олам

image

Коллектив Хавфсизлик Шартномаси Ташкилоти тинчликпарвар қўшинлари қўмондонлиги Қозоғистон Мудофаа вазирлиги билан биргаликда тинчликпарвар кучлар томонидан қўриқланадиган объектларни ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга топшириш режасини ишлаб чиқмоқда. Бу ҳақда журналистларга КХШТ Коллектив тинчликпарвар кучлари қўмондони, генерал-полковник Андрей Сердюков маълум қилди. 

“Ҳозирда КХШТ коллектив тинчликпарвар кучлари қўмондонлиги Қозоғистон Республикаси Мудофаа вазирлиги билан биргаликда тинчликпарвар кучлар томонидан қўриқланадиган объектларни мамлакат ҳуқуқ-тартибот идоралари тасарруфига ўтказиш режасини ишлаб чиқмоқда”, дейди Сердюков. 

Унинг таъкидлашича, КХШТ тинчликпарвар қўшинлари топшириқларни бажариб бўлгач, Қозоғистон томони билан ҳамкорликда тинчликпарвар бўлинмаларни Россия Аэрокосмик кучларининг ҳарбий-транспорт самолётлари билан доимий жойлаштириш пунктларига техника билан қайтаришни ташкил қилади. 

Сердюков, шунингдек, КХШТ тинчликпарвар кучлари бир кунда Қозоғистондаги бешта ижтимоий аҳамиятга эга объектни ҳимояга олганини айтди. 

Унинг сўзларига кўра, КХШТ тинчликпарвар кучларининг тезкор киритилиши ва муҳим объектларни қўриқлаш бўйича топшириқларнинг бажарилиши Қозоғистон ҳуқуқ-тартибот идораларига мамлакатдаги вазиятни барқарорлаштириш имконини берган. 

Эслатиб ўтамиз, Қозоғистон Республикаси Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев бугун, 11 январь куни парламентда йўллаган видеомурожаатида Коллевтик хавфсизлик шартномаси ташкилотига аъзо давлатларнинг ҳарбий кучлари икки кун ичида мамлакатдан чиқиб кетишини айтган эди. 


Мақола муаллифи

Теглар

КХШТ

Баҳолаганлар

301

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг