КХШТга янги Бош котиб тайинланди
Олам
−
23 Ноябрь 2022
7614Коллектив Хавфсизлик Шартномаси Ташкилоти (КХШТ) Коллектив хавфсизлик кенгашининг Ереванда бўлиб ўтган йиғилиши иштирокчилари Имангали Тасмагамбетовни ташкилот Бош котиби лавозимига тайинлаш тўғрисида қарор қабул қилди. У 2023 йил 1 январдан ишга киришади. Бу ҳақда бугун, 23 ноябрь куни Қозоғистон Президенти матбуот хизмати хабар берди.
“Режалаштирилган ротация доирасида давлат раҳбарлари Қозоғистон вакили Имангали Тасмагамбетовни 2023 йил 1 январдан бошлаб уч йил муддатга КХШТ Бош котиби лавозимига тайинлаш тўғрисида қарор қабул қилдилар”, дейилади хабарда.
2019 йилнинг 18 декабрь куни Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев Имангали Тасмагамбетовни пенсия ёшига етганлиги муносабати билан 2017 йил февралидан бери ишлаб келаётган республиканинг Россиядаги элчиси лавозимидан озод қилганди. 65 ёшли Тасмагамбетов турли йилларда Қозоғистон Бош вазири ўринбосари, Мудофаа вазири, Остона ва Олма-ота маъмуриятлари раҳбари бўлган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь