КХШТ ҳудудига террористик ташкилотлар жангариларининг кириб келиш хавфи юқори – Путин

Олам

image

Афғонистондаги вазият оғирлигича қолмоқда, жангариларнинг Коллектив Хавфсизлик Шартномаси Ташкилоти (КХШТ) давлатлари ҳудудларига кириб бориши эҳтимоли юқори. Бу ҳақда Россия Президенти Владимир Путин бугун, 23 ноябрь куни ташкилот саммитида айтиб ўтди.

“Афғонистондаги вазият ҳақида гапирган ҳамкасбларимнинг ташвишларига шерикман. Бу, шубҳасиз, мураккаблигича қолмоқда. КХШТ давлатлари ҳудудига турли халқаро террористик ташкилотлар жангариларининг кириб келиш хавфи ҳамон юқори, Марказий Осиё мамлакатлари аҳолиси ўртасида экстремистик мафкуранинг тарқалиши минтақада радикал яширин ҳаракатларнинг фаоллашиши хавфини оширмоқда”, дейди Путин.

Унинг аниқлик киритишича, бу моҳиятан бирлашманинг барча аъзоларига тааллуқли.

Унинг таъкидлашича, Россия Афғонистон муаммосининг барча муҳим жиҳатлари бўйича КХШТ доирасида янада яқин мувофиқлаштириш талаб этилади, деб ҳисоблайди. Россия раҳбарининг сўзларига кўра, терроризм, экстремизм ва нарко жиноятчилик таҳдидларини ўз вақтида аниқлаш бўйича ваколатли хизматлар йўналишида яқиндан ишлашни давом эттириш зарур.

“Ва, албатта, ўз самарадорлигини исботлаган қўшма махсус операциялар ва тезкор чора-тадбирлар ёрдамида бу таҳдидларни зарарсизлантириш [зарур]”, дея қўшимча қилди у.

Россия Федерацияси Президенти Москва Афғонистондаги вазиятни барқарорлаштириш ва бошқа кўп томонлама механизмлар доирасида ўз ҳиссасини қўшишини таъкидлади.

“Ўтган ҳафтада, шу ҳақида сизларга маълумот бермоқчиман, Россия пойтахтида Москва форматидаги маслаҳатлашувлар йиғилиши бўлиб ўтди: Россия, Хитой, Покистон, Эрон, Ҳиндистон. Ва Марказий Осиёнинг бешта давлати”, дейди у.

Бундан ташқари, Путиннинг сўзларига кўра, ҳозирги босқичдаги устувор вазифа “барча этник гуруҳлар вакилларини керакли даражада ўз ичига олган чинакам инклюзив афғон ҳукумати шаклланишини таъминлашдир”.


Мақола муаллифи

Теглар

КХШТ

Баҳолаганлар

177

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг