КХДРда коронавирусга чалинганлар 20 мингга яқинлашди. Илк қурбонлар ҳам бор
Олам 13 Май 08:37
4270
КХДРда 18 мингдан ортиқ COVID-19 ҳолати тасдиқланган. Бу ҳақда бугун, 13 май куни Корея марказий ахборот агентлигига (КМТА) таяниб, “Yonhap” агентлиги хабар берди.
Эслатиб ўтамиз, кеча, 12 май куни Шимолия Кореяда “omicron” штаммининг кичик тури шунингдек, яширин “omicron” сифатида ҳам танилган BA.2 аниқланганди. Шу муносабат билан КХДР раҳбари мамлакатнинг барча шаҳар ва туманларида карантин жорий этиш бўйича кўрсатма берди.