КХДРда Ким Чен Ир шарафига тангалар муомалага чиқарилди
Олам
−
15 Февраль 2022
4066Шимолий Корея ҳукумати республиканинг собиқ етакчиси Ким Чен Ир таваллудининг 80 йиллиги шарафига олтин ва кумуш коллекция тангаларини муомалага чиқарди. Бу ҳақда “Yonhap” агентлиги хабар берди.
Тангаларнинг олд томонига Ким Чен Ирнинг сурати туширилган. Орқа томонда Пэктусан тоғидаги японларга қарши партизанларнинг яширин лагери уйи тасвирланган. Шимолий Кореянинг расмий тарихшунослигига кўра, унда Ким Чен Ир 1942 йилда туғилган.
КХДРда Ким Чен Ир таваллудига бағишланган байрам тадбирлари ўтказилмоқда. Масалан, кеча, 14 февраль куни Пхеньянда собиқ раҳбар эришган ютуқларга бағишланган бал ва анжуман ўтказилган.
Маълумотларга кўра, КХДР 16 февраль куни Ким Чен Ир таваллудининг 80 йиллиги ва 15 апрель куни КХДРнинг “абадий Президенти” Ким Ир Сен таваллудининг 110 йиллиги шарафига ҳарбий парад ўтказишга тайёргарлик кўрмоқда. Агар парад ўтказилса, Шимолий Корея қитъалараро баллистик ракеталарнинг янги моделини намойиш қилиши мумкин.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь