КХДРда АҚШ билан муносабатлар қандай ҳолатда эканлиги айтилди

Олам

image

Шимолий Кореянинг ташқи ишлар вазири Ли Сон Гвон КХДР ва АҚШ ўртасидаги муносабатлар 2018 йилда бўлиб ўтган саммитдан бери ишончсиз бўлиб қолганини айтди. Бу ҳақда Корея марказий телеграф агентлиги (КМТА) хабар бермоқда.

Унинг фикрича, икки йил олдин АҚШ ва КХДР ўртасидаги ҳамкорлик янада яхшиланишига умид бор эди. Бироқ вақт ўтиши билан мамлакатлар "умидсизликка қайтишди".

“Муносабатлар яна умидсизлик кайфиятига қайтди”, деди Ли Сон Гвон.

Маълумот учун, АҚШ - Шимолий Корея саммити 2018 йил 12 июнь куни Сингапурда бўлиб ўтди. Сентоса оролидаги Капелла меҳмонхонасида мамлакат раҳбарлари якуний ҳужжатга имзо чеккан эди.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ КХДР

Баҳолаганлар

106

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг