КХДРда 80 йил ичида биринчи марта сайловда қарши овоз берилди

Олам

image

Жорий йилнинг 28 ноябрь куни Шимолий Корея ОАВлари маҳаллий (вилоят, туман, шаҳар ва туман) халқ йиғинлари депутатлари сайлови якунлари бўйича Марказий сайлов қўмитаси маълумотларини тарқатди. 

Унга кўра, сайловчиларнинг 99,87 фоизи депутатликка кўрсатилган номзодлар учун овоз берган. 

Қайд этиш жоизки, КХДРда сайлов муқобил эмас, сайлов бюллетенида фақат битта номзод кўрсатилади. Сайлов участкаларида иккита сайлов қутиси ўрнатилади: бири ёқлаб овоз бериш учун, иккинчиси қарши овоз бериш учун.

Бу галги сайловда савловчиларнинг 0,13 фоизи ҳокимият томонидан кўрсатилган номзодларга қарши овоз берган.

Мутахассислар 80 йил давомида қарши берилган овозларнинг биринчи эслатилишини муҳим факт деб ҳисобламоқда. 

“Шимолий Корея сайловлари кўпроқ демократик жамиятни тасвирлаш, айниқса, Жанубий Корея ва Қўшма Штатлар билан солиштирганда, дунё миқёсида режимнинг қонунийлиги ва табиийлигини мустаҳкамлашга қаратилган”, дейилади Канаданинг Осиё Тинч океани жамғармаси таҳлил маркази шарҳида.

Маълумот учун, ҳозиргача Шимолий Корея, эҳтимол, миллий ва маҳаллий сайловларда номзодларни 100% сайловчилар қўллаб-қувватлагани ҳақида хабар берган дунёдаги ягона давлат бўлиб қолмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Шимолий Корея сайлов

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг