Шимолий ва Жанубий Корея можароси қўзғалиши мумкин. Ўзаро келишув бекор бўлди

Олам

image

Шимолий Корея Жанубий Корея билан 2018 йил 19 сентябрдаги ҳарбий кескинликни камайтириш бўйича келишувни бекор қилди. Бу ҳақда КХДР Мудофаа вазирлиги маълум қилди. 

“Биз барча соҳаларда: қуруқлик, денгиз ва ҳавода ҳарбий кескинликни камайтириш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлардан воз кечиб, чегара ҳудудларига кучли қўшинлар ва замонавий қуролларни жойлаштирамиз”, дея вазирлик баёнотини келтирган мамлакат марказий ахборот агентлиги.

Шунингдек, КХДР Жанубий Кореяни вазиятни “назорат қилиб бўлмайдиган” ҳолатга келтирган “қасддан ва провокацион маневрлар”да айблаган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Шимолий Кореяда бортида айғоқчи сунъий йўлдоши бўлган баллистик ракета учирилганди. Ушбу учириш муваффақиятли бўлганини иддао қилишди. 

Шундан сўнг, Жанубий Корея КХДР баёнотига жавобан ҳарбий кескинликни камайтиришга қаратилган 2018 йилда имзоланган мамлакатлараро келишув қисмларини амалга оширишни тўхтатиш чораларини кўришини билдирган. Ҳаракат мамлакатлар ўртасидаги ҳарбий чегара чизиғи атрофидаги ҳудудда разведка ва кузатув операцияларини қайта бошлашни ўз ичига олади.


Мақола муаллифи

Теглар

Жанубий Корея Шимолий Корея келишув

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг