КХДР Япон денгизига қарата қанотли ракеталарини учирди
Олам
−
14 Апрель 2020
8379Шимолий Корея Япон денгизига қарата бир нечта ракета учирди. Бу ҳақда Республика бошлиқлар штаби маълумотига асосланиб, “Ренхап” агентлиги хабар бермоқда.
Қўмита маълумотларига кўра, учирилган ракеталар қанотли бўлиб, яқин масофага мўлжалланган.
КХДР томонидан жорий йилнинг 29 март куни ҳам Япон денгизи томонига ракеталар учирилган эди.
Ўз навбатида, Япония ва Жанубий Корея ҳукуматлари Шимолнинг бу амалиётига қарши муносабат билдирди. Ҳатто япон ҳарбий-денгиз кучлари томонидан ҳам жавоб қайтарилди.
2019 йил КХДРда 13 та ракета синови ўтказилиб, улар давомида 24 та қисқа масофали баллистик ракеталар учирилган.
LiveБарчаси