КХДР Япон денгизи томон яна ракета учирди 

Олам

image
0:00
0:00
download

Корея Халқ Демократик Республикаси бугун, 11 январь куни Япон денгизи томон тахминларга кўра, баллистик ракета учирган. Бу ҳақда Япония Соҳилбўйи қўриқлаш хизмати хабар берган.  

Таъкидланишича, учирилган ракета аллақачон қулаган, бироқ қулашнинг аниқ жойи ҳозирча номаълум. Соҳилбўйи қўриқлаш хизмати у жой топилса, ракетанинг синиқлари ёнидан узоқроқ туришга чақирмоқда. 

Япония Бош вазирининг идорасида Пхеньяннинг навбатдаги учириши билан боғлиқ маълумотларни тўплаш ва таҳлил қилиш бўйича тезкор штаб иш бошлаган. Ўз навбатида, мамлакат Мудофаа вазирлиги ҳам маълумот йиғмоқда. 

Корея Республикаси Қуролли Кучлари штаб бошлиқлари қўмитаси ҳам аввалроқ Япония денгизи томон номаълум ракета учирилгани ҳақида хабар берган. Таъкидланишича, ҳарбийлар ҳозирда баллистик ракета эканлиги тахмин қилинаётган ракетанинг масофаси ва баландлигини таҳлил қилмоқда. 

Эслатиб ўтамиз, КХДР 5 январь куни гипертовушли ракетани синовдан ўтказганди.


Мақола муаллифи

Теглар

ракета КХДР

Баҳолаганлар

164

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг