КХДР янги ракета синовини ўтказди – расмий Сеул

Олам

image

Шимолий Корея ялпи ҳужум реактив тизимидан (ЯҲРТ) снарядлар учирди. Бу ҳақда кеча, 12 июнь куни кечқурун Жанубий Корея армияси бош штаби маълум қилди.

Жанубий Корея ҳарбийлари учирилган ракеталар сони ва уларнинг парвоз масофаси ҳақида маълумот бермаган. Сеулдаги Президент маъмурияти вакилининг таъкидлашича, Шимолий Корея ҳар доим ҳам ракеталари паст баландликда ва қисқа масофаларга учадиган ракета-артиллерия тизимларининг синовлари ҳақида дарҳол хабар бермайди.

Шу билан бирга, Жанубий Корея расмийлари аввалроқ КХДРда бундай қурол тизимларини модернизация қилиш эҳтимолидан хавотир билдирган, чунки улар чегарадан атиги 40-50 километр узоқликда жойлашган Жанубий Кореядаги йирик шаҳар агломерациялари учун хавф туғдиради.

Жорий даъво қилинган ЯҲРТ синови бу йил Шимолий Корея томонидан ўтказилган қурол синовларининг сўнггиси бўлди. Мутахассислар буни Пхеньяннинг халқаро санкцияларни юмшатиш ва бошқа имтиёзларга эришиш учун АҚШ ва Жанубий Кореяга босим ўтказишга уриниши сифатида баҳоламоқда.

Яқинда Жанубий Корея ва Қўшма Штатлар Шимолий Корея сўнгги беш йил ичида ўзининг биринчи ядровий синовига тайёргарликни деярли якунлаганини маълум қилди. Март ойида Шимолий Корея узоқ масофали ракета синовларига 2018 йилги мораторийни бузган ҳолда, АҚШ материкига етиб бора оладиган баллистик ракетани учирди.


Мақола муаллифи

Теглар

КХДР

Баҳолаганлар

228

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг