КХДР Сариқ денгизга иккита ракета учирди

Олам

image

Бугун, 17 август куни Шимолий Корея ҳарбийлари Сариқ денгиз томон иккита ракета учирди. Бу ҳақда “Yonhap” агентлиги хабар берди.

Қайд этилишича, учириш Юн Сок Ёлнинг Жанубий Корея Президенти сифатидаги 100 кунлик даврига тўғри келган ва Жанубий Корея ҳамда АҚШ ўртасидаги қўшма машғулотлар бошланишига ўзига хос жавоб бўлган.

“Шимолий Корея бугун эрталаб Жанубий Пхёнан провинциясидаги Ончхон шаҳридан Ғарбий (Сариқ) денгизга учирилган иккита қанотли ракетани аниқлади”, дейилади хабарда. 

Таъкидланишича, қанотли ракеталар Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Хавфсизлик Кенгаши резолюцияларини бузмаяпти, балки узоқ масофаларга аниқ зарбалар бериш қобилияти туфайли каттароқ хавф туғдирмоқда. 

Эслатиб ўтамиз, Корея Республикасида жорий йилнинг 9 март куни президентлик сайлови ўтказилди. Унда “Фуқаролик кучи” етакчи мухолифат партияси номзоди Юн Сок Ёль ғалаба қозонди. 10 март куни эса расман ўз лавозимига киришди.

Юн Сок Ёль 2027 йилгача давлат раҳбари вазифасини бажарувчи сифатида ишлайди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

207

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг