КХДР Сариқ денгиз томон артиллериядан ўқ узди. Расмий Сеул Пхеньянни огоҳлантирди

Олам

image

Корея Халқ Демократик Республикаси артиллериядан Сариқ денгиз томон 100 га яқин ўқ узди. Бу ҳақда Жанубий Корея штаб бошлиқлари бирлашган қўмитасига таяниб, “Yonhap” агентлиги хабар берди. 

Маълумотларга кўра, снарядлар 2018 йилдан бошлаб келишувлар асосида икки Корея томонидан ташкил этилган денгиз буфер зоналарига тушган.

“Шимолий Корея томонидан давом этаётган ушбу провокация Корея яриморолидаги тинчлик ва барқарорликка, шунингдек, халқаро ҳамжамиятга зарар етказувчи ҳаракатдир. Биз кескин огоҳлантирамиз ва зудлик билан ўт очишни тўхтатишга чақирамиз”, дейилади хабарда.

Қайд этилишича, кеча, 18 октябрь куни Шимолий Корея ҳарбийлари Япон денгизи томон артиллериядан 150 та ўқ узган. 

Эслатиб ўтамиз, Шимолий Корея сентябрь ойи охиридан бери ракета синовларини тез-тез ўтказиб келмоқда. Октябрь ойи бошида КХДР томонидан учирилган баллистик ракета беш йил ичида биринчи марта Япония архипелаги устидан учиб ўтди, бу Токио, Сеул ва жаҳон ҳамжамиятининг бошқа вакилларининг норозилигига сабаб бўлди.

Бунга жавобан, Жанубий Корея баллистик ракета учирилишининг кучайиши муносабати билан Шимолий Кореянинг 15 нафар фуқароси ва 16 та муассасасига бир томонлама санкциялар киритди. 


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

175

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг