КХДР Россияни қўллаш учун Украинага қўшин юбориши мумкин – Сеул

Олам

image

Шимолий Корея Россияни қўллаб-қувватлаш учун ўзининг мунтазам қуролли кучлари аъзоларини Украинага жойлаштириши мумкин. Бу ҳақда Жанубий Корея Мудофаа вазири Ким Ён Хён парламентнинг аудит сессиясида маълум қилди.

Қайд этилишича, Шимолий Корея Россия билан алоқаларни мустаҳкамлашга интилмоқда. Россияни қўллаб-қувватлаш эса Ким Чен Ин ва Россия Президенти Владимир Путин ўртасида июнь ойида бўлиб ўтган саммитда имзоланган ўзаро мудофаа шартномаси билан тасдиқланган.

“Россия ва Шимолий Корея ҳарбий иттифоққа ўхшаш ўзаро шартнома имзолагани сабабли бундай жойлаштириш эҳтимоли жуда юқори,” деди Жанубий Корея Мудофаа вазири.

Бундан ташқари, у Шимолий Корея қўшинлари Украина шарқидаги Донецк шаҳри яқинидаги Россия томонидан босиб олинган ҳудудда ҳалок бўлгани ҳақидаги ҳисоботнинг ҳам ҳақиқат бўлиши эҳтимолдан йироқ эмаслигини айтган. Унга кўра, ўтган ҳафта Украина нашрлари разведка манбаларига таяниб, 3 октябрь куни Украинанинг ракета зарбаси оқибатида олти нафар Шимолий Корея офицери ҳалок бўлгани ва яна уч нафари яралангани ҳақида хабар берган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Шимолий Корея Россияга йилига тахминан 3 миллион дона снаряд етказиб бераётгани хабар қилинган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия Украина КХДР қўшин

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made