КХДР Хитой биқинида махфий база қурди – “Bloomberg”

Олам

image

Шимолий Корея Хитой чегарасига яқин ҳудудда мамлакатнинг энг замонавий стратегик қуроллари жойлаштирилган махфий ракета базасини қурди. Бу ҳақда “Bloomberg” хабар берди.

Америка Қўшма Штатларининг Стратегик ва халқаро тадқиқотлар маркази маълумотига кўра, Пхеньян-Пукто вилоятидаги Синпунг базасида, яъни Хитой чегарасидан 27 километр узоқликда ядро қуролини ташишга қодир олтидан тўққизтагача қитъалараро баллистик ракеталар ва уларнинг мобил учириш қурилмалари билан жиҳозланган бригада миқёсидаги ҳарбий бўлинма жойлашган бўлиши мумкинлиги таҳмин қилинмоқда.

Қайд этилишича, ушбу ракеталар Шарқий Осиё ва АҚШ учун ядро таҳдидини юзага келтириши мумкин. Тахминларга кўра, база қурилиши 2004 йилда бошланган, 2014 йилга келиб эса унинг асосий объектлари фойдаланишга топширилган. Базадаги ракеталар ядровий жанговар каллакларни олиб юриши мумкин. Объект атрофида ракеталарни учириш майдончалари ёки ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари мавжуд эмас. Бу базанинг қаттиқ ёқилғида ишловчи мобил қитъалараро баллистик ракеталарни жойлаштириш учун мўлжалланганини англатиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин Ҳарбий-денгиз кучлари эсминецига ташрифи чоғида мамлакатининг ядровий арсеналини тезкор суръатларда кенгайтириш лозимлигини айтган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Хитой Шимолий Корея махфий база

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг