КХДР қўшнисининг пўписасига қарамай, иккита баллистик ракета учирди
Олам
−
28 Октябрь 2022
5225Корея Халқ Демократик Республикаси ҳарбийлари Гангвон провинциясидан иккита қисқа масофали баллистик ракета учирди. Бу ҳақда бугун, 28 октябрь куни Корея Республикаси Қуролли Кучлари штаб бошлиқлари қўмитасига таяниб, “Yonhap” агентлиги хабар берди.
Унинг сўзларига кўра, ракеталар Тхончхон округи ҳудудидан маҳаллий вақт билан 11:59 дан 12:18 гача учирилган. Аввалроқ Корея Республикаси штаб бошлиқлари қўмитаси КХДР ҳарбийлари Япон денгизи томон битта баллистик ракетани учиргани ҳақида хабар берган эди.
“Бизнинг Қуролли Кучларимиз Қўшма Штатлар билан яқин ҳамкорликда тўлиқ шай ҳолатда”, деб ишонтирган қўмита.
Жанубий Корея ҳарбийлари ҳозирча ракета тури ёки учиришнинг масофа, баландлик ва парвоз тезлиги каби бошқа тафсилотларини маълум қилгани йўқ. Ушбу маълумотлар таҳлил қилиняпти.
Учиришлар Жанубий Кореянинг 17 октябрда бошланган Хогук машқларининг сўнгги кунида бўлиб ўтди. Ушбу маневрлар доирасида Корея Республикаси Ҳарбий-денгиз кучлари ва денгиз пиёдалари корпуси Япония денгизи соҳилидаги Пхохан шаҳри яқинида кенг кўламли амфибия десант машқларини ўтказди. 24 октябрь куни Корея Республикаси Ҳарбий-денгиз кучлари Сариқ денгизда 20 та кема иштирокида кенг кўламли маневрларни бошлади. КХДР матбуотида бу машқлар танқид қилинган эди.
Аввалроқ Жанубий Корея АҚШ ва Япония билан музокара ўтказгач, КХДР яна баллистик ракета учирса мислсиз жавоб берилишини маълум қилганди.
2022 йил бошидан буён КХДР 28 та ракета синовини амалга оширди, учта ҳолатда қанотли ракеталар, қолганларида баллистик ракеталар учирилди. Май ойида қасамёд қилган амалдаги президент Юн Сок Ёль даврида Шимолий Корея 14 марта ракета учирди. Охиргиси 14 октябрда бўлиб ўтди, ўшанда қисқа масофали баллистик ракета учирилган эди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь