Жанубий Корея КХДРга ракета синови масаласида “мислсиз жавоб” билан пўписа қилди

Олам

image

Япония, Жанубий Корея ва АҚШ Ташқи ишлар вазирликлари вакиллари Шимолий Кореянинг ядро синовлари масаласи бўйича уч томонлама учрашув ўтказди. Бу ҳақда “Yonhap” агентлиги хабар берди.

Қайд этилишича, учрашувда Жанубий Корея Президенти Юн Сок Ёль Шимолий Корея ядровий синов доирасида яна ракета учирса, мисли кўрилмаган жавоб қайтаришга ваъда берган.

“Томонлар КХДР ракета синовларининг ўта юқори частотаси, жумладан, ракета Япония ҳудуди устидан учиб ўтган 4 октябрдаги синов минтақадаги тинчлик ва барқарорликка жиддий таҳдид бўлиб, шунингдек, бутун халқаро ҳамжамиятга очиқча чақириқ экани борасида якдил фикрда”, дейилади Япония Ташқи ишлар вазирлигининг учрашув якунлари бўйича берган ахборотида.

Охирги синовдан сўнг Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин АҚШ ва Жанубий Кореяни душман деб атаган ва улар билан мулоқот қилишдан бош тортган.

“Yonhap”нинг разведкадаги манбаларига кўра, Шимолий Корея 16 октябрдан 8 ноябргача ўтказиладиган машғулотлар доирасида ракета учириши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, Шимолий Корея сентябрь ойи охиридан бери ракета синовларини тез-тез ўтказиб келмоқда. Октябрь ойи бошида КХДР томонидан учирилган баллистик ракета беш йил ичида биринчи марта Япония архипелаги устидан учиб ўтди, бу Токио, Сеул ва жаҳон ҳамжамиятининг бошқа вакилларининг норозилигига сабаб бўлди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

400

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг