КХДР АҚШ билан алоқаларни тиклаш учун шарт қўйди
Олам
−
18 Март 2021
6686КХДР расмийлари Вашингтон Пхеньянга нисбатан душманлик сиёсатидан воз кечмагунча АҚШ Президенти Жозеф Байден маъмурияти билан боғланмасликларини маълум қилди. Бу ҳақда "Yonhap" агентлиги хабар бермоқда.
"КХДР АҚШ душманлик сиёсатидан воз кечмагунча у билан алоқа ўрнатмаслигини эълон қилади", дейилган хабарда.
Бундан ташқари, КХДР томонларга тенг шароит яратиб берилмагунча музокараларни рад этишини маълум қилган.
Аввалроқ, Давлат департаменти вакили Жалина Портер АҚШ КХДР билан бир неча канал орқали боғлана олмаётганини айтган эди.
Портернинг сўзларига кўра, Вашингтон "эскалацияни олдини олиш" учун Пхеньян билан алоқада бўлишга ҳаракат қилган.
Унинг таъкидлашича, АҚШ Шимолий Корея билан дипломатик алоқаларни давом эттирмайди, аммо Нью-Йоркдаги БМТнинг қароргоҳида КХДРнинг доимий ваколатхонаси ўз фаолиятини давом эттиради.
АҚШ ва КХДР ўртасидаги фаол мулоқот бир йил олдин, мамлакатнинг собиқ Президенти Дональд Трамп даврида тўхтаб қолган. Аммо бунинг сабаби очиқланмаган.
Маълумот учун, Дональд Трамп Шимолий Корея раҳбари билан учрашган биринчи АҚШ Президенти бўлган. У 2018 йил ёзида амалга ошганди. Ўшанда КХДРга нисбатан санкциялар юмшатилиши ҳақида гап-сўзлар тарқалганди. Бироқ булар амалга ошмай қолиб кетди.
LiveБарчаси