Киевда вертолёт қулашига тахминий сабаб маълум қилинди

Олам

image

Аввал хабар берганимиздек, Украинанинг Киев вилоятидаги Бровари шаҳрида вертолёт қулаб, 18 киши ҳалок бўлган. Францияга тегишли бўлган Eurocopter EC225 LP Super Puma вертолётининг ҳалокатга учрашига тахминий сабаб экипажнинг тажрибасизлиги бўлиши мумкин. Бу ҳақда ҳаво кучлари майори, учувчи-инструктор Андрей Красноперов маълум қилди, деб ёзади "Известия" ўзининг Telegram-каналида.

У вертолёт жуда паст хавфли баландликда учганини тушунтирди. Самолёт йўлида қандайдир тўсиқ бўлган бўлиши мумкин, дея қўшимча қилди у.

“Улар баландроққа кўтарилишга қўрқди, чунки радарларимиз уларни дарҳол кўришарди. Биз Украина осмонини бизникидан ташқари барча самолётларнинг парвозлари учун ёпдик. Кўтарилган ҳар қандай самолёт ёки вертолёт биз учун мақсаддир", деб тушунтирди ҳарбий хизматчи.

Таъкидлаш жоиз, Украина Вазирлар Маҳкамаси Киев яқинидаги авиаҳалокатда республика ИИВ раҳбари Денис Монастирский, унинг ўринбосари Евгений Энин, шунингдек, департамент давлат котиби Юрий Лубкович ҳам ҳалок бўлганини тасдиқлаган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Украина Киев

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг