Киевда терактлар тайёрлашда гумонланган россиялик агентлар қўлга олинди

Олам

image

Украина пойтахтида қатор терактлар тайёрлашда гумон қилинган “Россия Бош разведка бошқармаси агентлари” Киевда қўлга олинди. Бу ҳақда Украина хавфсизлик хизмати хабар берди.

Маълумотларга кўра, гумонланувчилар қурилиш гипермаркетлари ва кафелардан бирининг ёнига портловчи мосламаларни жойлаштирган. Разведка хизматининг таъкидлашича, портлашлар 2024 йил 9 май куни содир бўлиши керак эди.

Портловчи мосламалар чой қадоқлари сифатида яширилган. Украина разведкаcининг таъкидлашича, бомбалар гипермаркетларнинг энг юқори тирбандлик вақтида портлаши керак бўлган. Расмий Киев Россия Бош разведка бошқармаси ходими бўлган Юрий Сизовни терактлар куратори деб атамоқда.

Қўлга олинганларга нисбатан давлатга хиёнат, қўпорувчилик ва терроризм моддалари бўйича жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Украина хавфсизлик хизмати "террорчилик ҳужумининг бевосита айбдорлари" қўлга олинганини даъво қилмоқда, аммо уларнинг сонини айтмайди. Чоп этилган фотосуратлардан маълум бўлишича, икки киши ҳибсга олинган.

Эслатиб ўтамиз, 7 май куни Украина Хавфсизлик хизмати Россия Федерал хавфсизлик хизмати разведка тармоғини фош қилгани, унинг аъзолари Украина Президенти Владимир Зеленский, Украина хавфсизлик хизмати раҳбари Василий Малюк, Украина Мудофаа вазирлигининг Бош разведка бошқармаси бошлиғи Кирилл Буданов ва бошқа юқори мартабали амалдорларга суиқасд уюштиришга тайёргарлик кўраётганини маълум қилганди. Ўшанда Украина Давлат хавфсизлик бошқармасининг икки полковниги ҳибсга олинган. Икки кундан кейин Президент Владимир Зеленский Давлат хавфсизлик бошқармаси раҳбари Сергей Рудни ишдан бўшатди.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия Украина

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг