Киевда метро фаолияти тез орада тикланиши маълум қилинди

Олам

image

16 декабрь куни Киев шаҳри маъмурияти Киев метросида поездлар ҳаракати кун охиригача тўхтатилгани ҳақида хабар берган эди. Маъмуриятнинг айтишича, метро аҳолига бошпана сифатида ишлашда давом этмоқда, лекин поездлар ҳаракати ҳали тикланмаган. Шаҳар мэри Виталий Кличко тез орада поездлар қатнови ҳам йўлга қўйилишини айтди.

16 декабрда бутун Украина бўйлаб ҳаво огоҳлантириши эълон қилинди. Украина оммавий ахборот воситалари турли минтақаларда портлашлар содир бўлганини хабар қилди. Президент Владимир Зеленский идораси раҳбари ўринбосари Кирило Тимошенконинг айтишича, бутун мамлакат бўйлаб энергетика инфратузилмаси объектларига зарар етказилиши сабабли электр таъминотида фавқулодда узилишлар бўлмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Россия Қуролли Кучларининг Украина инфратузилмасига ҳужумлари 10 октябрь куни – Қрим кўпригида содир этилган терактдан икки кун ўтиб бошланганди. Россия ҳужумлари оқибатида Украинанинг энергетика, мудофаа саноати, ҳарбий қўмондонлик ва алоқа объектларига жиддий зарар етган. Ўшандан бери Украина ҳудудларида ҳар куни, баъзан бутун мамлакат бўйлаб ҳаво ҳужуми ҳақида огоҳлантиришлар эълон қилиниб келинмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Metro Kiyev

Баҳолаганлар

36

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг