Киевда кўп қаватли уйда портлаш юз берди. Қурбонлар бор

Олам

image

Украина пойтахти Киев шаҳрида кўп қаватли уйда портлаш юз берди. Ҳодисада камида икки киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда BBC Россия хизмати хабар берди.

Портлаш кеча, 22 июнь куни Дарниц туманидаги 9 қаватли уйда содир бўлган. Портлаш натижасида 4-8 қаватлар вайрон бўлган. Уйдан 20 дан ортиқ одам эвакуация қилинган, 3 киши вайрона остидан чиқариб олинган.

Кейинроқ икки кишининг жасади топилган.

ФВВ портлашга газ-ҳаво аралашмаси сабаб бўлган деб тахмин қиляпти. Портлаш натижасида ёнғин юз бермаган. Ўз навбатида Украина Ички ишлар вазири Арсен Аваков портлашнинг иккита тахминий сабабини айтиб ўтди.

“Биринчи версия, Газ портлаган, иккинчиси, портлаш портловчи ускуна ёрдамида уюштирилган”, деган Аваков ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.

Шаҳар ҳокими Виталий Кличконинг маълум қилишича, портлаш еттинчи қаватда содир бўлган. Ҳокимият барча жабрланувчиларга ёрдам бериши айтилди.

Ҳозирда портлаш юз берган уй атрофи ўраб олинган, қутқарувчилар вайроналар остида қолганлар бор-йўқлигини текширяпти.


Мақола муаллифи

Теглар

портлаш Киев

Баҳолаганлар

76

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг