Киевда АҚШ элчихонаси ходими ўласи қилиб калтакланди

Олам

image

Украина пойтахти Киевда АҚШ элчихонаси ходими вафот этди. Унинг ўлимига аёвсиз калтакланиши сабаб бўлгани тахмин қилиняпти. Бу ҳақда Украина Миллий полицияси бошқармаси маълум қилди.

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва бошқа масъул давлат идоралари ходимлари бошидан жароҳат олган аёлни Шевченко туманидаги темир йўл яқинидан топишган.

“Аёлни бехуш ҳолатда шифохонага ётқизишган ва у ўша ерда вафот этган. Жабрланувчининг буюмларини текширишганда АҚШ элчихонаси ходимининг шахсий гувоҳномаси топилган”, дейилади полиция хабарида.

Аниқлик киритилишича, унинг ўлимига сочи калта қилиб олинган, ёши 30-40 лардаги, бўйи икки метрдан пастроқ эркак сабаб бўлгани тахмин қилиняпти. Терговчилар ва полиция ходимлари аёл жон берган шифохона ва ҳодиса рўй берган жойда текширув ишларини олиб боряпти ва гувоҳларни аниқлаяпти. Тахминий безори қидириляпти.

Маҳаллий ОАВнинг хабар беришича, аёлнинг исми Санвер Никаело ва у АҚШ фуқароси. Юз берган ҳолат бўйича “Қасддан одам ўлдириш” моддаси билан жиноят иши очилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Киев АҚШ элчихонаси

Баҳолаганлар

281

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг