Киев урушга тайёрланмоқда – Путин

Олам

image

Бугун, 14 декабрь куни Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин ва Финляндия Президенти Саули Ниинистё ўртасида телефон орқали мулоқот бўлиб ўтди. Мулоқот чоғида, томонлар Россия ва Украина чегарасидаги вазиятни ҳам муҳокама қилган. Бу ҳақда Кремль Матбуоут хизмати хабар бермоқда.  

Россия Президенти, Украина ҳукумати Минск келишувларини бузган ҳолда, куч ишлатиш усулларига, жумладан, Донбассда оғир артиллериялар ва учувчисиз ҳужум воситаларидан фойдаланишга тобора кўпроқ эътибор қаратаётганини таъкидлаган.

Бундан ташқари, мулоқот чоғида Россия раҳбари чегарадаги вазиятга ўз фикрини билдирар экан, Зеленский админстрацияси икки томонлама келишувларга амал қилиши шартлиги ҳақида алоҳида тўхталди.

Сўнгги кунларда ОАВда тарқалган Россиянинг Украина билан чегарадош ҳудудда ҳарбий ҳаракатлар олиб бораётгани ҳақидаги хабарларга Кремль Матбуот котиби Дмитрий Песков изоҳ берди. Унга кўра, Россия армиясини ўз ҳудудида ўзи ҳоҳлаганидек ҳаракатга келтирмоқда. Бу ҳеч кимда ваҳима уйғотиб, хавотирга солмаслиги керак. Охирги пайтларда ОАВда тарқалаётган “Россиянинг таҳдиди” ҳақидаги хабарлар шунчаки НАТОнинг Россия ҳудудига яқин жойлашиб олиши учун баҳона, холос.

Ўз навбатида, ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Донбассда ғарб инструкторлари сони кўпайганини таъкидлади. Унинг фикрича, бу Украина ҳукуматини “ҳарбий ҳаракатларга” ундаши мумкин ва бу Россия хавфсизлигига бевосита таҳдид солади.

Эслатиб ўтамиз, бундан олдин АҚШ Президенти Байден ҳамда Буюк Британия Ташқи ишлар вазири Лиз Трасс Россияни Украина ҳудудига ҳужуми Россия иқтисодида жиддий қийинчиликлар туғдириши ҳақида огоҳлантирган эди.

Беҳруз Саидов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

940

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг