Киев дронлари Россия ҳарбий заводига ҳужум қилди

Олам

image

Украина дронлари Калугадаги “Тайфун” ҳарбий-саноат заводига ҳужум қилди. Бу ҳақда бугун, 25 ноябрь куни эрталаб Украина Миллий хавфсизлик ва мудофаа кенгаши ҳузуридаги Дезинформацияга қарши кураш маркази раҳбари Андрей Коваленко маълум қилди.

“Калугада Россия ҳарбий-саноат мажмуасига кирувчи “Тайфун” заводига ҳам ҳужум қилинди”, деб ёзган Коваленко ўзининг Telegram саҳифасида.

Айни пайтда, бу маълумот элон қилингани билан расмий тасдиқланмаган.

Калуга вилояти губернатори Владислав Шапшага кўра, вилоят чеккасида Ҳаво ҳужумидан мудофаа кучлари 3 та дронни йўқ қилган.

“Саноат корхонаси ҳудудига учувчисиз учувчи аппаратларнинг қолдиқлари тушган жойда ёнғин содир бўлган. Воқеа жойида Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ходимлари ишламоқда”, дея ёзган у.

“Flotprom” маълумотига кўра ,“Тайфун” заводи турли хилдаги кемаларни жиҳозлаш учун юзлаб мураккаб радио тизимларини ишлаб чиқарган. Россия ҳарбий-саноат мажмуасининг етакчи корхоналаридан бири. Завод бошқа нарсалар қаторида, кемада ҳаракатланувчи кемага қарши ракета тизимлари, шу билан бирга, ракета ва артиллерия тизимлари, кема ускуналари учун иккиламчи қувват манбаларини ишлаб чиқаради.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россиянинг Киевга уюштирган ҳужуми давомида Эстониянинг Украинадаги элчиси Аннели Колк яшайдиган уйга дрон бориб урилганди. Эстония Ташқи ишлар вазири Маргус Цахкнанинг сўзларига кўра, эрталаб содир бўлган ҳужум пайтида дрон уйнинг юқори қаватига келиб урилган. Ҳодиса оқибатида ҳеч ким, Колкнинг ўзи ҳам жароҳат олмаган.


Мақола муаллифи

Теглар

Украина дронлар “Тайфун” ҳарбий-саноат заводи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг