Киев Донецкдан болаларни мажбуран эвакуация қилишга қарор қилди – ОАВ

Олам

image

Украина ҳукумати Донецк ҳудудида жойлашган Славянскдан болаларни мажбуран эвакуация қилишга қарор қилди. Бу ҳақда “Укринформ” агентлиги хабар берди.

Агентликка кўра, шаҳар ҳарбий-фуқаролик маъмурияти васийлик ва ҳомийликдаги болаларни мажбуран олиб чиқиш керак деган қарорга келган.

Шу билан бирга, васийлар Донецк вилоятини имкон қадар тезроқ тарк этишлари керак. Агар бу рад этилган тақдирда улар васийлик ёки ҳомийлик мажбуриятларидан маҳрум бўлади ва болалар мажбуран эвакуация қилинади.

Қайд этилишича, Славянскда етим ёки ота-онаси ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум этилган болаларни тарбиялаётган 23 та оила бор.

Эслатиб ўтамиз, Украинада уруш бошланганидан бери 201 нафар қиз ва 256 нафар ўғил бола вафот этган, 31 нафар боланинг жинсини аниқлашни имкони бўлмаган.


Мақола муаллифи

Теглар

Украина болалар эвакуация Донецк

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг