Киев Ҳиндистонни музокараларда воситачи деб ҳисобламайди – NYT
Олам
−
23 Август
3376Киев ҳукумати Ҳиндистонни Россия билан тинчлик музокараларида воситачи сифатида кўрмайди. Бу ҳақда “The New York Times” хабар берди.
Нашрга кўра, “Украина расмийлари Ҳиндистонни воситачи сифатида кўрмасликларини айтишмоқда” ва Ҳиндистон Бош вазири Нарендра Модининг Украинага сафарини Нью-Деҳлининг Киев расмийларини қўллаб-қувватлаётгани намойиши сифатида тақдим этишга уринмоқда.
Моди бугун, 23 август куни Украинага 1992 йилда дипломатик алоқалар ўрнатилганидан бери биринчи ташрифи билан борди. У Киевда бир неча соат бўлди. Моди Украина пойтахтига Польшадан поездда етиб келди.
Эслатиб ўтамиз, Нарендра Моди Украина Президенти Владимир Зеленскийни Москва бошлаган урушни тугатиш учун Россия билан музокара ўтказишга рози бўлишга чақирган ва Ҳиндистонга таклиф қилганди.
LiveБарчаси