Кит икки аёлни қайиғи билан ютиб юборди (видео)

Олам

image

Яқинда ижтимоий тармоқларда Калифорниянинг Сан-Луис-Обиспо кўрфазида кит қайиқда сайр қилаётган икки аёлни ютиб юборгани акс этган видеотасвирлар тарқалди. “My Modern Met” нашри воқеа тафсилотларини эълон қилди.

Қайд этилишича, Жули МакСорли ва Лиз Коттриэль қайиқда сайр қилаётганида тўсатдан уларни улкан кит ютиб юборган, бироқ дарҳол аёлларни оғзидан чиқариб ташлаган. Аёллар ҳеч қандай жароҳат олмаган.

Аёлларнинг сўзларига кўра, ҳаммаси шу қадар тез бўлганки, улар воқеа содир бўлганидан кейин кадрларни кўрмагунларича китнинг оғзига кириб, чиққанини ҳам сезмаган.

Маълум бўлишича, воқеа 2020 йилнинг кузида, Авила пляжи яқинидаги кўрфазда айни китлар фаол бўлган пайтда содир бўлган. Каякчилар ва эшкак эшувчилар бу ерга уларнинг овқатланишини кузатиш учун келган.


Мақола муаллифи

Теглар

Калифорния

Баҳолаганлар

3453

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг