Кисидага уюштирилган суиқасд ҳақида нималар маълум?

Олам

image

Япония раислигидаги G7 тадбирларининг биринчи кунида Бош вазир Фумио Кисида яқинида портлаш юз берди. Бу ҳақда “Kyodo” хабар берди.

Вакаяма префектурасида Бош вазир нутқи бошланишидан олдин бир киши ҳукумат бошлиғи ёнига тутунли бомбага ўхшаш буюмни улоқтирган, шундан сўнг портлаш содир бўлган.

Кисида воқеа жойидан эвакуация қилинган ва тез орада бошқа жойда нутқ сўзлаган.

Бир полициячи яраланган. У тўғридан-тўғри портлаш ёки қисқа сиқилиш натижасида жароҳат олганми, ҳозирча маълумот берилмаган.

Портлаш ташкилотчисининг шахси аниқланган – бу Каваниши шаҳрида яшовчи 24 ёшли Рюжи Кимура бўлиб чиққан.

Ҳодиса Япониянинг G7’га раислигидаги вазирлар учрашувларининг биринчи кунида юз берган. 15 апрель куни Саппорода (Ҳоккайдо префектураси) Иқлим, энергетика ва атроф-муҳит вазирларининг йиғилиши бўлиб ўтган.

Эртага, 16 апрель куни Каруизавада G7 Ташқи ишлар вазирларининг учрашуви бошланади. Ташкилотчиларнинг маълум қилишича, портлаш тадбирлар жадвалига таъсир кўрсатмаган.

Бунга қарамасдан, Каруизавада кучайтирилган хавфсизлик чоралари кўрилмоқда. Шаҳарда йўл тўсиқлари ўрнатилган, йиғилиш иштирокчилари ва журналистлар келадиган марказий вокзални эса полиция ўз назоратига олган.


Мақола муаллифи

Теглар

портлаш суиқасд Кисида

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг