Киракашлар нега ўзини ўзи банд қилган фуқаролар рўйхатига киритилмаганига изоҳ берилди

Жамият

image

Ўзбекистонда киракашлар хавфсизлик нуқтаи назаридан ўз ўзини бан қилувчи фуқаролар қаторига киритилмаяпти. Бу ҳақда Давлат солиқ қўмитаси раиси ўринбосари Фазлиддин Умаров маълум қилди.

“Ушбу масала жуда ҳам муҳим ва долзарб ҳисобланади. Барча ҳудудларда такси хизматини кўрсатувчи фуқаролар кўп. Уларнинг фаолиятига қонуний шароит яратилса, уларнинг ижтимоий муаммолари ҳам ҳал бўлади. 

Лекин киракаш ўзини ўзи банд қилувчи сифатида рўйхатдан ўтса, аҳолининг хавфсизлигини таъминлаш билан боғлиқ масала юзага келади. Яъни, аҳоли ташиш билан шуғулланувчи корхоналарга қўйиладиган талабларни ҳар бир ўзини ўзи банд қилган киракаш ҳам бажариши керак деган масала кўтарилган ва 67 талик рўйхатдан чиқариб ташланган”, дейди Умаров

Унга кўра, бу борада иш тўхтаб қолмаган. Ушбу масала бўйича махсус ишчи гуруҳи тузилган ҳамда мақбул ечим изланяпти. Лекин бу воқеа қачон рўй бериши номаълум.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Президентининг "Тадбиркорлик фаолияти ва ўзини ўзи банд қилишни давлат томонидан тартибга солишни соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори билан ўзини ўзи банд қиладиган шахслар учун фаолият турлари белгиланганди.


Мақола муаллифи

Теглар

такси

Баҳолаганлар

176

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг