Кинода ҳам мен бундай воқеани кўрмаганман – Мирзиёев Сардоба фожиасини эслади

Local

image

Аввал хабар берганимиздек, Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Шавкат Мирзиёев сайловчилар билан учрашиш учун бугун, 12 октябрь куни Бухоро вилоятига келди. 

Айни пайтда Қоракўл туманида номзоднинг вилоят сайловчилари билан учрашуви ўтказилмоқда.

Шавкат Мирзиёев ўзининг сайловолди дастури юзасидан маъруза қиларкан, мустақил Ўзбекистон тарихидаги энг серталафот “Сардоба фожиаси”ни эслади.

“Ҳозир айта оламан, умримда, кинода ҳам мен бундай воқеани кўрмаганман. Одамлар сувнинг ичида, болалар дарахт устида эди. Миллий гвардиядан қурбонлар бўлди, аммо одамларнинг ҳаётини сақлаб қолдик”, деди давлат раҳбари.


Rate Count

1214

Rating

3

Rate this article

Share with your friends