Кимнинг синглиси АҚШ ва Жанубий Кореяни кескин танқид қилди
Олам
−
13:35 4400 1 дақиқа
Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Иннинг синглиси Ким Ё Чжон АҚШ ва Жанубий Корея бошлаган қўшма ҳарбий машқларни кескин танқид қилди. Бу ҳақда Корея Марказий телеграф агентлиги хабар берди.
Баёнот “Корея яримороли ва минтақада тинчлик ҳамда хавфсизликни ҳимоя қилиш борасида давлатимизнинг қатъий иродаси” сарлавҳаси билан эълон қилинган.
Унда айтилишича, 9 мартдан 19 мартгача ўтказилаётган “Feedom Shield” номли қўшма ҳарбий машқлар минтақадаги хавфсизликка таҳдид солади.
Ким Ё Чжоннинг таъкидлашича, Шимолий Корея бундай ҳаракатларга жавоб бериш учун жуда кучли ва олдиндан зарба берувчи ҳарбий ҳаракатларга тайёр туриши керак.
“9 мартдан рақиб давлатлар бизга нисбатан доимий душманлик сиёсатини намоён қилиб, яна бир йирик қўшма ҳарбий машқларни бошлади”, дейилади баёнотда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ким Чен Ин Жанубий Кореяни бутунлай йўқ қилиш билан таҳдид қилганди.