Кимларга маошининг 100 баробари миқдорида нафақа тўланади?
Жамият
−
14 Июль 2019
14672Жорий йилнинг 3 июлида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларида хизмат мажбуриятларини бажариш чоғида тан жароҳати олган ҳарбий хизматчиларга (ходимларга) ёки ҳалок бўлган (вафот этган) ҳарбий хизматчиларнинг (ходимларнинг) оила аъзоларига бир марталик нафақа тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги
Низомни тасдиқлаш тўғрисида” ги қарори қабул қилинди.
Низомга мувофиқ кимларга татбиқ этилади?
Низом Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Миллий гвардия ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг хавфсизлиги давлат хизмати тизимида хизмат мажбуриятларини бажариш чоғида тан жароҳати олган ҳарбий хизматчиларга (ходимларига) ёки ҳалок бўлган (вафот этган) ҳарбий хизматчиларнинг (ходимларнинг) оила аъзоларига бир марталик нафақа тайинлаш ва тўлаш тартибини белгилайди.
Низом талаблари қуйидагиларга татбиқ этилади:
• шартнома бўйича ҳарбий хизматчиларга;
• Қуролли Кучлар тизимида махсус унвонда хизмат қилаётган ходимларга;
• муддатли ҳарбий хизматчиларга;
• олий ҳарбий таълим муассасаларининг курсант ва тингловчиларига;
• хизмат мажбуриятларини бажариш чоғида ҳалок бўлган (вафот этган) ҳарбий хизматчиларнинг (ходимларнинг) оила аъзоларига;
• сафарбарлик чақируви резерви хизматчиларига.
Нафақа миқдори
• Ҳарбий хизматчи (ходим) хизмат мажбуриятларини бажариш чоғида ҳалок бўлганида (вафот этганида) унинг оила аъзоларига марҳумнинг асосий эгаллаган лавозими бўйича маоши (олий ҳарбий таълим муассасаси курсанти, тингловчисининг стипендияси) ва ҳарбий (махсус) унвони маоши йиғиндисининг 100 баробари;
• оғир тан жароҳати олганда 50 баробари;
• ўртача оғир тан жароҳати олганда 20 баробари миқдорида нафақа тайинланади.
Нафақа кимларга берилмайди?
• Гиёҳванд, психотроп, алкоголь ёки заҳарли моддалар ёрдамида маст ҳолатга келган;
• жамият учун хавфли хатти-ҳаракатларни содир этган;
• ўз жонига қасд қилганларга нафақа тўланмайди.
LiveБарчаси