Ким Кардашян Малика Дианага тегишли маржонни сотиб олди

Маданият-санъат

image

Америкалик модель Ким Кардашян малика Диана фойдаланган заргарлик буюмини миллионлаб долларга сотиб олди. Бу ҳақда TMZ нашри хабар берди.

Қайд этилишича, маликага тегишли заргарлик буюми “The Garrard” бренди томонидан ишлаб чиқарилган. Маржон кўплаб аметистлар ва олмослар билан қопланган. У илгари Нью-Йоркдаги Sotheby's уйи томонидан ҳар йили ўтказиладиган “Royal & Noble” ким ошди савдосида 150 минг АҚШ доллардан зиёдга сотилган.

Sotheby's вакилининг сўзларига кўра, таниқли модель Ким Кардашян ушбу маржонни 197,4 минг АҚШ долларига сотиб олган.

Маълумотларга кўра, малика Диана ушбу заргарлик буюмини 1987 йилда Лондонда бўлиб ўтган гала хайрияда таққан. Ўшанда “The Garrard” заргарлик компанияси тақинчоқни Дианага қарз сифатида ишлатиш учун бериб турган.

Эслатиб ўтамиз, малика Диананинг бақлажон рангли бахмал кўйлаги 25 йил ичида биринчи марта Sotheby's аукционига қўйилган эди.

Озода Чориева


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made