Малика Диананинг кўйлаги Sotheby's аукционига қўйилди

Олам

image

Малика Диананинг яна бир кўйлаги Нью-Йоркда Sotheby's аукционида кимошди савдога қўйилди. Бу ҳақда СNN хабар берди.

Малика Диананинг бақлажон рангли бахмал кўйлаги 25 йил ичида биринчи марта сотувга қўйилди. Либос кимошди савдосида шу ой охирида 120 000 долларгача сотилиши кутилмоқда.

Кўйлак 1989 йилда модельер Виктор Эдельштейн томонидан тикилган. “Инфанта” русумида тикилган қора-бақлажон рангидаги бахмал кўйлак аввал ҳам савдога қўйилган эди. У 1997 йилда Диана ўлимидан бир ой аввал Christie's аукционида сотилган. Энди кўйлак хусусий коллекциядан савдога қўйилмоқда.

У Christie's ҳайрия ким ошди савдосига Диана томонидан совға қилинган 79 та кўйлакдан бири бўлиб, 24 150 долларга сотилган. Савдо умумий ҳисобда 3,25 миллион долларга етди, бу ОИТС ва саратон шифохоналарига фойда келтирди.

Бақлажон рангидаги ипак бахмал кўйлаги малика Диананинг энг машҳур либосларидан бири ҳисобланади. Малика уни 1991 йилда расмий қироллик портрети учун ҳамда ўлимидан олдин 1997 йилда ўтказилган Vanity Fair ярмаркаси учун кийган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made